Қонун лойиҳаси юзасидан 10 дан ортиқ таклифлар берилди

11:55 19 Сентябр 2021 Жамият
351 0

Инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини яратиш бугун куннинг долзарб вазифаси саналади. Буйракни кўчириб ўтказиш бўладими, жигар, юрак ёки ўпка трансплантацияси бўладими, булар инсонни ҳаётга қайтаришда муҳим ҳисобланади.

Қарши шаҳар ҳокимлигида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган тадбирда лойиҳадаги нормалар ва унга киритилган янгиликлар жамоатчиликка тушунтирилиб, лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар олинди.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси Қарши туманида ҳам қизғин кечди. Унда инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясига иши тушган, ушбу муаммони ўзи ёки яқинлари бошдан кечирган фуқаролар, беморлар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг таклифлари олинган ҳолда, мазкур таклифлардан қонун лойиҳасини маромига етказишда фойдаланилиши қайд этилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан 10 дан ортиқ таклифлар билдирилиб, уларнинг аксарияти лойиҳада ўз аксини топадиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?