Қонун лойиҳаси қайта номланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари кун тартибига янги ном билан кирган — «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.
Таъкидланганидек, мазкур лойиҳа биринчи ўқишда «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси сифатида концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ўзининг мазмун-моҳиятига кўра маданият соҳасидаги фаолият ва маданият ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгилашга қаратилгани сабабли лойиҳанинг номланишига ўзгартиш киритилди.
Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида аксарият депутатлардан тушган савол «нега маданий фаолият деб ўзгартирилди?» мазмунида бўлди. Маданий фаолият – инсониятнинг маънавий-эстетик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаолият ҳисобланади. Ўз ўрнида, маънавий-эстетик эҳтиёжлар маданият соҳасига тегишли бўлган санъат асарлари, маданий бойликлар, амалий санъат асарларининг мазмун-моҳиятидан олинган таассурот ва тасаввурлар орқали ўз ечимини топади. Бу эса, аҳолининг маънавий-эстетик эҳтиёжларини қондира олиши учун қулай шароит яратиш, хусусан, маданий тадбир ўтказиш, ижодкорларни ва ижодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, маданий бойликларни сақлаш, тарғиб этиш ва ўзлаштириш айнан маданият ташкилотларининг вазифасидир.
Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасидаги ютуқлари учун Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Президент томонидан «Миллий» ёки «Академик» мақоми берилиши белгиланяпти.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маданий фаолият, шунингдек маданият ташкилотлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан моддама-модда кўрилиб, иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг