Қонун лойиҳаси нега ташаббускор субъектга қайтарилди?

13:10 23 Май 2023 Сиёсат
319 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган масалаларни «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда.

Хусусан Ўзбекстон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 360-моддаси талабларига мувофиқ иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтадиган ходимларнинг тоифаси кенгайтирилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасининг талабларига мувофиқлаштирилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида уни ташаббускор субъектга қайтариш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?