Қўнғирот ва Хонқада оғуфурушлар қўлга олинди
Фото: Прокуратура департаменти
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани ва Хоразм вилоятининг Хонқа туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишинг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Қ.С.» МЧЖга қарашли дўкон сотувчиси Ж.Р. фуқаро Г.Б.га жами 15 қути «Редукцин лайт» ва “Горячий перец» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ж.Р.дан умумий қиймати 15,3 млн сўмлик жами 818 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «J.O’.» хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Н.О. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 50 дона «Tebantin» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Қ.А.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг