Қўмита раисига 1 та «Мерседес» автотранспорт воситаси бириктирилган — Экоқўмита

12:25 14 Август 2022 Жамият
587 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим асоссиз хабарларга нисбатан қуйидагиларни маълум қилади.

Қўмита раҳбарияти хизмат автомашиналаридан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга асосан фойдаланиб келмоқда. Қўмита раисига 1 та «Мерседес» автотранспорт воситаси бириктирилган. Шунингдек, зарур ҳолларда хизмат вазифасини ўташ давомида олис ва чекка ҳудудларга хизмат сафари вақтида ёқилғи харажатларини тежаш мақсадида техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган навбатчи электромобиль ишлатилиши мумкин.

Шу билан бирга, шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг ўтган даврида Қўмитанинг барча ҳудудий бўлинмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларининг олис ва чекка ҳудудларида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 40 дан ортиқ автотранспорт воситалари («Нива», электромобиль, «Дамас») хорижий ҳамкорларнинг техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинди. Таъкидлаш лозимки, ушбу автотранспорт воситалари хариди учун бюджет маблағлари умуман сарф қилинмаган.

Фурсатдан фойдаланиб, Давлат экология қўмитаси шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон, асосланмаган ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тегишли жавобгарлик нормалари белгиланганлигини эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер