Қўмита навбатдаги ялпи мажлис кун тартибидаги масалаларнинг таълим жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган жиҳатларига эътибор қаратди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Шу кунларда Олий Мажлис Сенати қўмиталарида навбатдаги ялпи мажлис кун тартиби доирасида муҳокама этиладиган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, Қўмита экспертлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилдилар.
Мазкур ҳужжат билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга Қорақалпоғистон Республикасидаги нодавлат таълим ташкилотлари томонидан жалб этилган хорижий мутахассислар 2027-йил 1-октябрга қадар консуллик йиғими, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилиши юзасидан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қўмита аъзолари бундай имконият албатта таълим жараёнларини жаҳон андозаларига мослаштириш, таълим тизимига халқаро тажрибани жорий этиш, янги педагогик технологияларни миллий таълим тизимига интеграция қилишда муҳим омил бўлишини таъкидлади.
Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022-йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Муҳокама жараёнида ҳисоботда келтириб ўтилган мақсадли гуруҳлар учун махсус таълим дастурлари асосида жойларда учрашув ва мулоқотлар ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг қамровли тадбирлар ўтказилганига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини оширишга доир тадбирлар кўлами кенгайтирилган. Мамлакатимиз бўйича 2022-йил март-май ва октябр-ноябр ойларида 5-11 синф ўқувчилари учун “Молиявий саводхонлик ойлиги” лойиҳаси амалга оширилган. Лойиҳада 253 та умумтаълим муассасасидаги 799 ўқитувчи ва 24 мингга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этган. 19 та тижорат банклари томонидан 3 106 та умумий ўрта таълим муассасасида 270 863 нафар 5-11 синф ўқувчиси учун 6 033 та очиқ дарс ташкил этилган.
Сенаторлар бу каби тадбирлар қамровини кенгайтиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Мажлис якуни бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг