Қўмита аъзолари ялпи мажлис масалалари юзасидан ўз нуқтаи назарларини билдирдилар

18:19 29 Август 2022 Сиёсат
225 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

2022 йил 29 август куни Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.  Қўмита аъзолари, экспертлар гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартиби доирасида муҳокама этиладиган масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, “Электрон тижорат тўғрисида”ги,  “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги,  “Электрон рақамли имзо тўғрисида” га Ўзбекистон  Республикаси қонунлари сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.

Сенаторлар “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунунига алоҳида тўхталиб, қонун электрон тижоратни ривожлантириш йўналишида ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда замонавий электрон технологияларни, электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг янги воситаларини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилганлиги алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида, ички ва халқаро бозорларда тадбиркорлик субъектларининг самарали рақобати учун шароит яратиш орқали электрон тижоратнинг инновацион усуллари доирасини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва электрон тижорат соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга эришилиши таъкидланди. 

Бундан ташқари, электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорликни ривожлантиришдаги кераксиз бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, қўшимча иш ўринларини яратиш, тегишли савдо майдончалари, интернет-дўконлари ва бошқа ахборот воситачилари орқали битимлар сонини кўпайтириш орқали битимлар, товар айланмаси, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмининг ўсишига ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида электрон тижоратни ривожлантириш ва оммалаштиришга хизмат қилиши сенаторлар томонидан қайд этилди.

Сенаторлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар  киритиш ҳақида”га Ўзбекистон Республикаси қонунини ҳам алоҳида муҳокама қилишди. Қайд этилганидек,   Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, пенсионерларнинг пенсия таъминоти тизимида узоқ вақт узлуксиз иштирокини рағбатлантириш ҳамда пенсия таъминоти тизимида фойдалилик даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонуннинг қабул қилиниши, юқори иш ҳақи олган фуқароларга муносиб пенсияларни тайинлаш, уларнинг моддий фаровонлигини ошириш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг унумли меҳнат қилиб кўпроқ ҳақ олишига қизиқишини ошириш ва мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш ҳамда ривожлантиришда фаол иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер