Қўлбола усулда тайёрланган 140 литр алкоголь маҳсулотлари фош қилинди

10:59 02 Декабрь 2022 Жамият
286 0

Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва яширин цехларни фош этиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада фуқаро С.Х томонидан 14 дона 10 литрлик олдин фойдаланишда бўлган елим идишларга қўлбола усулда тайёрланиб қуйилган жами 140 литр ароқ маҳсулотларини 5 млн. 600 минг сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинган.

Ушбу ароқ маҳсулотлари давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Хга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер