«Қизилсой»да янги лойиҳа туфайли 300 нафар хотин-қиз ишли бўлди

Фото: Халқ сўзи
Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Қизилсой» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «ШАБНАМ ЭЛEГАНТ» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган янги лойиҳа шарофати билан 300 нафар хотин-қиз ишли бўлди. Умумий қиймати 7 млрд. 500 млн. сўм миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобига қурилган ушбу тикувчилик корхонаси замонавий ишлаб чиқариш дастгоҳларига эга. Бу ерда меҳнат фаолиятини бошлаган аёллар бичиш, тикиш ва дизайнерлик бўйича олган билим ва кўникмаларини амалда татбиқ этишга киришдилар.
— Бундай унумли лойиҳаларни яна кўплаб давом эттирамиз, — дейди «ШАБНАМ ЭЛEГАНТ» МЧЖ раҳбари Сурайё Телакова. — Аҳоли бандлигини таъминлаш доирасида амалга ошираётган ишларимиздан бош мақсад «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»да қайд этилган ижтимоий ҳимояга муҳтожларни касбга ўқитиб, доимий иш билан таъминлашдан иборат. Қолаверса, йилдан-йилга ишлаб чиқариш ҳажмини юксалтириб, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаб, туман иқтисодиётини барқарорлаштиришга муҳим ҳисса қўшиш ниятидамиз.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 422 та Ҳукумат қарори бекор қилинди
- Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди
- Маймун чечак Осиёнинг яна бир давлатига кириб келди
- Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдаги мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлишди
- ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди
- Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг