«Қизилқум»да бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда

Фото: Халқ сўзи
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида шаҳар ва қишлоқларимизда рўёбга чиқарилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари, айниқса, ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолган чекка, олис ҳудудларга замонавий қиёфани олиб киришда, замон талаблари асосидаги инфратузилмани йўлга қўйиш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашда дастуриламал бўлмоқда.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Қизилқум» маҳалла фуқаролар йиғинида «Обод қишлоқ» дастурига мувофиқ 3 километрдан зиёд ички йўллар, битта қишлоқ врачлик пункти ва умумтаълим мактабини мукаммал реконструкция қилишдан ташқари 400 га яқин аҳоли хонадонларини ҳам таъмирдан чиқариш, 2,1 километр масофада электр, 1,1 километр табиий газ, 5,5 километр ичимлик сув тармоқларини тортиш ишлари кўзда тутилган.
— Маҳалладаги тадбиркорлар томонидан 3 та савдо мажмуаси, 6 та маиший хизмат кўрсатиш объекти бунёд этилиб, ҳадемай ишга туширилиш арафасида, шунингдек, 2 та кичик корхона ҳам бунёд этилмоқда, — дейди Фориш тумани биринчи сектор раҳбари Икром Матиев. — Галдаги вазифамиз бу ердаги оилалар муаммоларини ўрганиб чиқиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда ҳар бир хонадон эгаси фаол бўлиши, ўз уй-жойи, ёрдамчи хўжалик биноларини таъмирлаши учун зарур кўмакларни беришдан иборат.
Жорий йилнинг баҳор фаслида туманнинг «Эгизбулоқ» маҳалласида содир бўлган сув тошқини табиий офатидан хулоса чиқарган ҳолда тоғли ҳудудда жойлашган «Қизилқум»да ҳам ташламалар ва сел сувларини чўл қумликларига оқизиш учун бетон ариқлар ҳам бунёд этилмоқда.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг