Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган коллеж ва техникумларда янги йўналиш очилади

“Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарорга кўра, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
Доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Марказнинг ўрмон фонди ерларида хусусий секторни жалб этган ҳолда доривор ўсимликларни етиштириш ва илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади.
Қарорга кўра, Нукус, Хўжайли, Қоракўл, Бахмал, Зомин, Китоб, Узун, Бойсун, Бурчмулла, Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари доривор ўсимликларни етиштиришга, Қуйи Чирчиқ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги доривор ўсимликлар уруғ ва кўчатларини тайёрлашга ихтисослаштирилади.
Шунингдек, Ғаллаорол, Когон ҳамда Ургут ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилади.
2021/2022 ўқув йилидан:
● республика олий таълим муассасалари биология йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;
● барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган коллеж ва техникумларда “Доривор ўсимликлар етиштириш агротехнологияси” йўналиши очилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман — Ортиқхўжаев русча гапиришини сўраган фуқарога жавоб қайтарди
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедов борасида муҳим қарорга келинганини маълум қилди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг