Қишлоқ хўжалиги: 34,1 млрд. сўмлик 33 та илмий лойиҳанинг бажарилиши якунланган

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб илмий лойиҳалар молиялаштирилиб келинмоқда.
Ҳозирда илмий ташкилотлар томонидан «Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси» фанлари йўналиши бўйича умумий қиймати 226 млрд. 889 млн. сўмлик 165 та лойиҳалар бажарилмоқда.
Хусусан, 137 та – амалий; 13 та – инновацион; 7 та – фундаментал; 10 та – халқаро қўшма («Ўзбекистон-Ҳиндистон» – 3 та, «Ўзбекистон-Беларус» – 1 та, «Ўзбекистон-Венгрия» – 1та, «Ўзбекистон-Япония» – 4 та, «Ўзбекистон-Хитой» – 1 та) лойиҳалар бажарилмоқда.
Умумий қиймати 34,1 млрд. сўмлик 33 та илмий лойиҳаларнинг бажарилиши якунланган. Ҳозирги кунда муҳим илмий натижаларни тижоратлаштириш чоралари кўрилмоқда.
«Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси» фанлари йўналиши бўйича умумий қиймати 2,0 млрд. сўм бўлган 1 та тематик мавзуда танловлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг