Қишлоқ хотин-қизлари IT йўналишида сабоқ олмоқда

Фото: Халқ сўзи
«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят бўлими Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги ҳамда Германия халқ университетлари ассоциациясининг 8 минг евродан зиёд грантига сазовор бўлди.
— Бунга қадар АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан эълон қилинган кичик дастурлар танловида муваффақиятли қатнашиб, 50 минг доллар миқдоридаги грант маблағини қўлга киритгандик, — дейди мазкур бўлим раҳбари Дилбар Аҳмедова. — Германия томони тақдим этган грант маблағига келсак, лойиҳага мувофиқ нафақат Бухоро шаҳри, балки Пешку ва Вобкент туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ хотин-қизларни ҳам IT ва дизайн йўналишларида ўқитяпмиз. Бу юмуш ҳар иккала тумандаги филиалимизда амалга оширилмоқда. Уларнинг лоақал 50 фоизи шу соҳаларнинг малакали мутахассиси бўлиб етишишса, биз ўз мақсадимизга эришдик, деган хулосага келамиз.Лойиҳамиз уч йилга мўлжалланган.
Айтиш жоизки, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 300 нафардан зиёд хотин-қиз касб-ҳунар ва бизнес соҳаларида ўқитилди. Бўлимда ишсиз, қўлида ҳунари бўлмаган, эҳтиёжманд аёллар ва қизларга мўлжалланган ўқув йўналишлари сони айни дамда 16 тани ташкил этмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг