Қишдаги ўрмон ёнғинлари

14:34 29 Январь 2019 Дунё
1767 0

Австралия жануби-шарқидаги Тасмания штатида кучли ўрмон ёнғинлари кузатиляпти. Оқибатда 400 дан ортиқ киши хавфсиз жойларга кўчирилган, деб хабар берди Nine News манбаси.

Қутқарув хизмати маълумотларига кўра, олов 20 гектардан ортиқ майдонни қоплаб олган. Бу воқеадан жабрланган туман аҳолиси Хуонвиллдаги эвакуация марказига вақтинчалик олиб кетилган.

Тасманиянинг барча ҳудудларида эса гулхан ёқиш ва ўрмонга бориш тақиқлаб қўйилган. Миллий парклар ва қўриқхоналарнинг аксарияти ёпилган. Хабар берилишича, ёнғин тутуни Янги Зеландия соҳилларигача етиб борган. Синоптикларнинг прогнозига кўра, бугун об-ҳаво шароити янада ёмонлашиб, ҳарорат Цельсий бўйича 33 даражага, шамол тезлиги 40 км./соатгача етади.

Об-ҳаво ноқулайлиги туфайли ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф эта олишмаяпти. Ушбу офатга қарши курашишга нафақат австралиялик, балки Янги зеландиялик ўт ўчириш жамоалари ҳам жалб этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер