Қишда Европада парвозлар сони 75 фоизгача қисқариб кетиши мумкин

16:08 02 Ноябрь 2020 Дунё
204 0

Европада келаётган қиш мавсумида авиаташувлар ҳажми одатдаги даражанинг бор-йўғи 25 фоизини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Ryanair авиакомпанияси бош директори Майкл О'Лири айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, бу Covid-19 пандемияси қандай ривожланиши билан боғлиқ экан, деб ёзади Рейтерс.

Гап шундаки, яқинда ҳаво навигацияси бўйича Европа ташкилоти бўлган Eurocontrol қишда авиаташувлар ҳажми икки баробар қисқариб кетиши эҳтимоли борлигини маълум қилган эди. О'Лири эса ташкилотнинг ушбу прогнозларини жуда некбин деб атади.

«Ўйлашимча, ташувлар ҳажми жиддий камайиб кетади. 60, 70 ва ҳатто 75 фоизгача қисқариб кетиши мумкин», — деган у.

Аэропортлар халқаро кенгаши маълумотларига кўра, пандемия оқибатида келиб чиққан инқироз пайтида Европада сентябрь ойининг ўзида йўловчи ташиш ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 73 фоиз пасайган. Январь ойидан буён эса Европа ҳаво бандаргоҳлари қабул қилган йўловчилар сони 1,29 млрд. нафарга ҳам етмаган.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?