Қиш фаслидаги биринчи қордан Фоторепортаж

Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”
Биз орзиқиб кутган қиш фаслининг илк кунларидан бошлаб ёққан қор диёримизни оқликка буркади, кўнгилларимизни эса завқу шавққа тўлдирди. Айниқса бободеҳқонларимизнинг ердаги намликдан, тоғлардаги қор захираларидан ўзларига йўқ хурсанчиликларини айтмаймизми? Бежизга кексаларимиз "оппоқ қорни ернинг кўрпаси" дейишмайдида. Шунингдек, қор ёққанда яна бир ажойиб одатлардан бири бу -"қор хати"дир. Қорнинг осмондан илк ёғаётган парчаларини кўрган инсон қалбидаги туйғуларини энг яқин инсони билан бўлишгиси келади ва "қор хати" баҳонасида соғлик ,омад, мувафақиятга йўғрилган эзгу тилакларини ёзиб дўсту биродарларини, қавму қариндошларини табриклайди.
Қор..... Биз учун қут-барака даракчисидир. Айниқса, жажжи болажонларнинг хурсандчилигини айтмаймизми? Кўчага чопқиллаб чиққанча, қорбўрон ўйнаш-у, қор болаларни ясашга тушиб кетадилар. Бундай кунларда ҳаво ҳарорати совуқ бўлсада, юртдошларимизнинг айримлари қалин кийимларини кийганча, атрофнинг қиш фаслидаги гўзаллигини, қорнинг майдалаб ёғишини томоша қилиб, яёв кезишни авзал кўрадилар.
Қор ёққанда ҳаво янада тозаланади. Халқимизнинг бир ҳикматли сўзи бор: "Қор бу - мўжиза, осмондан ёққан барака "демакдир.
“Халқ сўзи”,
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг