Қирғизистоннинг собиқ президенти БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланди

Фото: Архив сурат
Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби идорасида маълум қилинди.
Бундан ташқари, Отунбаева БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари бўлди. Бу лавозимда у Дебора Лёнс ўрнини эгаллади.
Роза Отунбаева 2010-2011 йилларда Қирғизистон президенти лавозимида ишлаган. У уч марта ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. Ташқи ишлар вазирлигида бир қанча юқори дипломатик лавозимларда ишлаган, жумладан, Қирғизистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси (1992-1994 йилларда) ва Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси (1997-2002 йилларда).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг