Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс қўлга олинди

09:53 18 Июль 2025 Жамият
178 0

Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-каналида маълумот берилди.

Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Мазкур тадбирда Қирғиз Республикасидан «Водил авто» чегара божхона пости орқали Фарғона вилояти ҳудудига ўтган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда текширилган.

Текширув натижасида ушбу шахс эгнидаги кийимлари остига яширган ҳолда, жами 859 дона заргарлик буюмлари ва 1 дона қўл соатини қўшни давлатдан олиб келганлиги аниқланган.

Экспертлар хулосасига кўра, кимёвий таркиби олтин ҳисобланган, бриллиант тошлари билан безак берилган мазкур заргарлик буюмларининг соф оғирлиги 4 кг. 155 гр. бўлиб, умумий баҳоси 5 миллиард 213 миллион сўмни ташкил қилган.

Маълум бўлишича, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 10 нафарга яқин савдогарлар томонидан Туркия давлатидан Қирғиз Республикасига олиб келинган ушбу заргарлик буюмларини мазкур шахс 400 АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига чегара божхона постидан ўтказиб бериши керак бўлган.

«Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу қимматбаҳо буюмлар эгаларининг шахсига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер