Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга амалий ташриф билан келади — ТИВ

16:39 04 Ноябрь 2020 Сиёсат
232 0

2020 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари кунлари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?