Қиличбозлик: Милан шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили плей-офф босқичига йўл олди
Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг илк кунида баҳс олиб борган Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили плей-офф босқичига йўл олди.
Шпагачи қизларимиздан Шаҳзода Эгамбердиева, саблячи йигитларимиздан Муса Аймуратов ҳамда Зуҳриддин Қодиров саралашдан муваффақиятли ўта олишди.
Бугун аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида саралаш жангларини ўтказишади. Унда Умида Илясова, Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов, Нодирбек Мўминов, Мейрхан Тимуров иштирок этишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг