Қиличбозлик бўйича Тошкент мезбонлик қилган мусобақа якунланди

09:47 27 Сентябр 2021 Спорт
107 0

Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Сателлите” халқаро турнири ўз якунига етди. Кеча рапира қуролида ўтган мусобақада аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.  

Қувонарлиси, терма жамоамиз вакиллари 2 та медалга сазовор бўлишди. Ҳамюртларимиздан Умида Илясова ҳамда Мадинабону Парпиева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Қизиқарли кечган баҳсларда ғолиблик италиялик Марта Каммилеттига насиб этди.

Сателлите турнири, Тошкент.

Рапира, аёллар:

1. Марта Каммилетти (Италия)

2. Изабел Эстебан (Филиппин)

3. Мадинабону Парпиева (Ўзбекистон)3. Умида Илясова (Ўзбекистон)

Маълумки, ушбу мусобақа Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвим режасидан ўрин олган. Унда юқори натижа қайд этган спортчилар қимматли рейтинг очколарига ҳам эга бўлишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?