Қиличбозлик бўйича республика саралаш турнири бўлиб ўтмоқда
Фото: Ҳасан Пайдоев ("Халқ сўзи")
Тошкентда қиличбозликнинг сабля тури бўйича қизлар орасида республика саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақалар Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан бўлажак Олимпия саралаш турнирида қатнашиш учун энг кучли ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчини аниқлаш ва танлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, жорий йилнинг 24-26 апрель кунлари пойтахтимиз қиличбозлик бўйича Осиё-Океания минтақалари учун Токио — 2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилади. Мазкур лицензион мусобақада фақат олтин медаль соҳибларигина олимпия ўйинларига йўл олади.
Мусобақанинг биринчи кунида гуруҳ баҳслари ўтказилади (ҳар бири 4 кишидан). Ҳар бир гуруҳдан олдинги А гуруҳининг жангларини ҳисобга олган ҳолда финал «Б»га киришилади. Финалда ҳар бир иштирокчи жойни аниқлаб яна 4 та жанг ўтказиши керак.
Бугун Олимпия тизими бўйича беллашувлар ўтказиляпти.
Эртага, 3-куни — мураббийлар штаби билан келишилган ҳолда саралаш баҳслари ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, айни дамда миллий терма жамоанинг сабля туридаги спортчи қизлар орасида рақобат кучли бўлиб, улар орасида Зайнаб Дайибекова, Яна Обвинцева, Севинч Исмаилова, Паола Плиего, Шаҳноза Тоғаймуратова каби спортчилар пешқадам саблячилар рўйхатидан ўрин эгаллашган.

Дастлабки беллашувлар давомида ҳам номлари юқорида қайд этилган усбу қиличбоз қизларимиз ўзларининг бор маҳоратларини намоён этиб, турнир биринчилиги учун қизғин ва муросасиз кураш олиб боришди.
Мусобақаларни Халқаро қиличбозлик федерациясининг энг тажрибали халқаро тоифадаги ҳакамлари бошқариб бормоқда.
Эътиборлиси, мазкур мусобақа аввалидан ўз фикр ва маслаҳатлари билан ўртоқлашиш учун Пан-Америка қиличбозлик конфедерациясини бошқариб бораётган ҳамюртимиз Виталий Логвин ҳам айни вақтда Тошкентда бўлиб турибди.

Шунингдек, МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов мазкур жараённи кузатиб бориш учун терма жамоа базасига ташриф буюрди. Унга МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамроҳлик қилди.
Саралаш баҳслари 17 апрель куни ниҳоясига етади.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пайдоев ("Халқ сўзи")
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг