Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

08:39 09 Сентябр 2021 Спорт
745 0

Кеча пойтахтимизда қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди. Унда Республикамизнинг барча вилоятларидан келган ёш қиличбозлик рақобатлашишмоқда. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Регламентга кўра, мусобақанинг дастлабки кунида шпага усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Даставвал яккалик, сўнг жамоавий дастурда чемпионлар аниқланди. Унга кўра, қизлар ўртасида қорақалпоғистонлик Дилназ Мурзатаева, йигитлар ўртасида эса тошкентлик Файзулла Алимов ғалаба қозонишди. 

Яккалик, қизлар: 
1. Дилназ Мурзатаева (Қорақалпоғистон)
2. Севара Раҳимова (Тошкент)
3. Шаҳзода Эгамбердиева (Тошкент)
3. Бибимарям Сапарова (Қорақалпоғистон)

Яккалик, йигитлар: 
1. Файзулла Алимов (Тошкент)
2. Муҳаммадюсуф Сидидқов (Тошкент)
3. Камолиддин Ахтамов (Навоий)
3. Мейрхан Тимуров (Навоий)

Жамоавий, қизлар: 
1. Тошкент 
2. Қорақалпоғистон
3. Навоий

Жамоавий, йигитлар: 
1. Андижон
2. Навоий
3. РОЗК

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер