«Qeshm Air» авиакомпанияси Тошкент ва Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Жорий йилнинг 22 декабрдан Эроннинг «Qeshm Air» авиакомпанияси Теҳронни Ўзбекистоннинг икки шаҳри — Тошкент ва Самарқанд билан боғлайди.
Парвозларнинг очилиши Ўзбекистон ва Эрон раҳбарияти ўртасида, жорий йил центабр ойида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раийсининг мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар самарасидир. Хусусан, ташриф давомида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида бир қатор виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва сайёҳлик оқимини кучайтиришга қаратилган туризм соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.
22 декабрдан Теҳрон — Тошкент — Олма-Ота-Теҳрон ва Теҳрон — Самарқанд — Теҳрон йўналишларида тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда. Парвозлар қулай Airbus 320 самолётларида, дастлаб ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейинчалик, йўловчилар томонидан йўналиш ижобий қабул қилинса, рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
1993 йилда ташкил этилган Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий ва халқаро, шунингдек, чартер йўловчи рейсларини амалга оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг