Қаюм бобонинг шижоати

13:50 24 Октябр 2021 Жамият
325 0

Фото: Халқ сўзи

91 ёшли Қаюм бобо Ёрматов кексайиб қолганига қарамай, бугун эрталабдан Каттақўрғон туманидаги 394-сайлов участкасига бориб, ўзининг фуқаролик бурчини адо этди.

- Президентлик сайловида барча каби мен ҳам ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим. Сайлов - бу ҳар бир кишининг ўз танлови. Киши қай бир номзод билан ўз келажагини кўра олса, ўшани қўллаб-қувватлаб овоз беради. Мен ҳам кекса авлод вакили сифатида фарзандларим ва набираларимнинг эртанги куни янада порлоқ бўлиши учун имконият яратиб берадиган номзодга овоз бердим, - дейди шижоату дадилликда ёшлардан кам бўлмаган Қаюм ота.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?