Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё минтақаси учун умумий телеканал ёки сайт очишни таклиф қилди

11:39 21 Июль 2022 Дунё
605 0

Фото: Спутник Қозоғистон

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё минтақаси учун умумий телеканал ёки сайт очишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Спутник Қозоғистон» хабар берди.

«Марказий Осиё давлатлари нифоқ қўзғатиш орқали бўлинишга олиб келадиган ҳар қандай уринишларга қаршилик кўрсатиши керак», — деган Қозоғистон президенти.

Қ. Тоқаев фикрига кўра, «ахборот маконида бутун минтақа учун зарарли бўлган салбий ҳодисалар»нинг олдини олиш зарур.

Унинг таъкидлашича, ушбу фикрни батафсил ўрганиш учун Марказий Осиёнинг тегишли идоралари ва ахборот агентликлари раҳбарларининг учрашувларини мунтазам равишда ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер