Қашқадарёлик китобхон талабалар вилоят ҳокими соврини учун баҳс олиб боришади

16:30 16 Ноябрь 2021 Жамият
581 0

Иллюстратив фото

Эндиликда Қашқадарё вилоятидаги ОТМларда таҳсил олаётган барча талабалар «Энг фаол китобхон талаба» деган шарафли номга сазовор бўлиш ва вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қўлидан бош совринни олиш учун баҳсга киришадилар.

— Талаба-ёшларни ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарларидан баҳраманд бўлишлари, бадиий адабиётга ихлоси ошишида ҳоким соврини қўйилганининг аҳамияти жуда катта, — дейди Республика маънавият ва маърифат Кенгаши вилоят бўлими ходими Бекзод Сайфиев. — Биз вилоятдаги барча ОТМ талабалари учун ўқилиши шарт бўлган китоблар рўйхатини эълон қилдик. Энг муҳими, агар талаба-ёшларни китобга ошно қила олсак ва уларнинг қўлидан китоб тушмаса, закий, кенг дунёқарашга эга мутахассисларни тайёрлаш  мақсади сари муҳим қадам қўйган бўламиз.

Хусусан, қашқадарёлик талабаларга ҳоким совринида ғолиб бўлиши учун Темур тузуклари, Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома», Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар», Асқад Мухторнинг «Чинор», Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо», Албер Камюнинг «Бегона», Расул Ҳамзатовнинг «Менинг Доғистоним», Оноре де Балзакнинг «Сағри тери тилсими» ва Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» каби ўнлаб дурдона асарларини ўқиш тавсия этилди.

Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?