70 нафар ўқувчи ва уларнинг 14 нафар устозлари Буюк Британияга таълим саёҳатига боради

10:28 08 Август 2022 Жамият
388 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-5 август кунлари Тошкент шаҳрида Президент соврини учун ўтказилган «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Пойтахтимиздаги «Симпозиумлар саройи»да мазкур танловнинг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида танловнинг финал босқичида ғолиб бўлган мактабларга белгиланган пул мукофотлари топширилди.

Унга кўра:

1-ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 97- мактаб жамоаси – 500 миллион сўм;

2-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 40-мактаб жамоаси – 400 миллион сўм;

3-ўринни эгаллаган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.

Шунингдек, танловнинг Республика босқичи иштирокчилари, 70 нафар ўқувчи ва 14 нафар устозларга Буюк Британияга таълим саёҳати йўлланмаси топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?