Қашқадарёда юзлаб ишчилар етти йилдан бери маошсиз қолиб, уларни "формалилар" қўрқитяптими? — вазирлик вазиятни ўрганди

18:44 01 Декабрь 2020 Жамият
195 0

Ижтимоий тармоқда “Деҳқонобод калий заводи қурилишида қатнашган юзлаб ишчилар етти йилдан бери маошини ололмаяпти. Аксинча, уларни "формалилар" қўрқитяпти” рукни билан эълон қилинган мақола  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўрганилганда, ушбу иш ҳақидан мавжуд қарздорликни "Деҳқонобод калий заводи" АЖга алоқаси йўқлиги маълум бўлди. 

"Ҳозирги кунда "Деҳқонобод калий заводи" АЖ томонидан ходимларнинг иш ҳақидан қарздорлиги мавжуд эмас.

Мазкур иш ҳақидан қарздорлик Россия Федерациясининг "ЗУМК-Инжиниринг" компанияси томонидан 2007-2017 йилларда "Деҳқонобод калий заводи"ни қурилишида иштирок этган ходимларнинг иш ҳақларини тўлиқ бермаганлиги оқибатида вужудга келган. Ушбу иш ҳақидан мавжуд қарздорликлардан 173 276 680 сўми мажбурий ижро бюроси томонидан 2018 йилда ундирилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг 205 нафар фуқаролардан иш ҳақи бўйича 2,7 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд.

Мазкур қарздорликни мажбурий ундириш мақсадида Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекторлари, адлия органлари ва фуқароларнинг ўзлари фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишган ва суд томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги қарор қабул қилиб, мажбурий ижро органларига юборган.

"ЗУМК-Инжиниринг" компанияси банкрот деб топилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси суд қарорларини ижро этиш бўйича жараёнлар ҳозирги кунга қадар давом этмоқда" дейилади вазирликнинг шу бўйича берган расмий муносабатида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?