Қашқадарёда тўрт киши ўз маҳалладошини шафқатсизларча калтаклади

03:38 20 Февраль 2022 Жамият
367 0

Фото: Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 14 февраль куни Қашқадарё вилоятида йигитлар танишини уриб, ариқ яқинига ташлаб кетишган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Кўчкак» фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаролар фирибгарлик йўли билан танишини «Дамас» русумли автомашинага ўтқазиб, «Гулистон» фуқаролар йиғини ҳудудидаги далага олиб кетишган. Кейин танишлари эркакни шафқатсизларча калтаклаб, кўчага улоқтиришган.

Бемор оғир аҳволда реанимация бўлимига ётқизилган.

Калтакланган эркакнинг укаси воқеа олдиндан режалаштирилганлигини айтди.

«Машинанинг олдинги ўриндиғида акам ўтирарди. Унинг бошига шиша бутилка ва темир билан уришган ва ҳушидан кетган. Кейин машинадан ҳайдаб, оёғини синдириб, юролмайдиган қилиб, ариқ яқинида қолдиришган», деди у.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер