Қашқадарёда талабалар ўртасида кураш мусобақаси ташкил этилди

16:46 20 Апрель 2023 Спорт
1275 0

Фото: Халқ сўзи

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ташаббуси билан вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

“Янгиланаётган Конституция – янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида ташкил этилган мусобақада 133 нафар полвон талабалар 66, 73, 90 килограмм ва мутлақ вазн тоифаларида ғолиблик учун беллашдилар.

Ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган Бобохон Жабборов, Жалолиддин Қурбонмуродов, Элбек Равшанов (барчаси Қарши Давлат университетидан) ва Зуфар Эргашев (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти)га бош мукофот – “Ректор кубоги” топширилди.

Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўринлар соҳиблари ҳам диплом ва қимматбаҳо совринлар билан ҳам тақдирланди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер