Қашқадарёда тадбиркорнинг 7,6 тонна газ конденсатини ўғрилаган шахс аниқланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Ч. “E.D.” МЧЖнинг газ конденсатини ўғрилик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, “Қамаши” МФЙ ҳудудидан 7,6 тонна газ конденсати, 51 дона тўқ қора суюқлик тўкилган елим идишлар, 320 метр темир қувур ва юқори босимга мўлжалланган резина шланклар тегишли тартибда ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг