Қашқадарёда спорт мактаби директори пора учун беш йилга қамалди

08:19 27 Ноябрь 2021 Жамият
755 0

Китоб спорт мактаби директори 1,5 миллион сўм пора учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда «Қашқадарё янгиликлари» телеграм-канали.

Қайд этилишича, суд Китоб туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ҳозирги собиқ директорига нисбатан ҳукм чиқарган. 2021 йил 11 август куни 1,5 миллион сўм олаётган вақтда қўлга олинган. Шу суммага спорт мактаби директори фуқарога уни мураббий қилиб қўйишга ваъда берган.

Суд гумонланувчини Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми (Пора олиш) билан айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, собиқ директор 2 йилга масъул лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?