Қашқадарёда ширкатлар тугатиляпти

13:12 30 Ноябрь 2020 Жамият
169 0

Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятда мавжуд 1903 кўп квартирали уйлар 161 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига бириктирилган бўлиб, ушбу кўп квартирали уйлардаги умумий жойларни, мавжуд коммуникация тизимларини ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни яхши холатда сақланишини назорат қилиш ҳамда кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолига сифатли коммунал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш ширкатларнинг асосий вазифаси этиб белгиланган эди.

Афсуски ширкатлар билдирилган ушбу ишончни оқлай олишмади. Натижада аҳолининг мажбурий бадаллардан қарздорлиги 3,5 миллиард сўмдан ошиб кетган. Зарур маблағларни ўз вақтида йиғилмаслиги ширкатлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини янада ёмонлашишига олиб келган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябр кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида қўп квартирали уйларни бошқарув тизимини такомиллаштириш, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманлари тажрибасидан келиб чиқиб, ширкатлар ўрнига бошқарув компанияларини ташкил этиш ва соҳага замонавий ахборот технологияларини жалб этиш бўйича топшириқ берилган.

 2019 йил 7 ноябрдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида” ги қонунда белгиланган тартибда ахоли розилиги билан мавжуд 694 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатаётган 88 та кўп квартирали уйлани тугатиб, 10 та бошқарув севис компанияларини ташкил этиш режасини ишлаб чиққан эди. Бугунги кунда ушбу режани амалиётга тадбиқ этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?