Қашқадарёда ўнлаб турдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг ўтган вақти давомида Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида “Эверсион КЭАЭ” (уйқу артериясидан холестерин пилакчаларини олиб ташлаш), буйрак трансплантацияси, аорта коронар шунтлаш, юрак тож томирларига стентлаш, юрак клапанлари пластикаси ва шу каби ўнлаб турдаги мураккаб технологик жарроҳлик амалиётлари ўзлаштирилди.
Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари ҳамда ҳудуддаги тиббиёт муассасаларининг етакчи шифокорлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.
- Албатта, бундай мураккаб жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли бажариш учун аввало замонавий тиббий технологиялар зарур, - дейди вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар кардиожарроҳи Раҳматилла Равшанов. – Ҳукуматимиз томонидан соҳани ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, тиббиёт муассасаларининг энг замонавий технологиялар билан таъминланаётгани бизга ана шундай операцияларни амалга оширишга имкон яратмоқда. Масалан, яқинда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар кардиажарроҳлиги бўлими очилиб, бўлим 1 миллиард 200 миллион сўм эвазига энг замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди. Натижада энди қашқадарёлик туғма юрак нуқсони бор болажонларнинг яқинлари хориж ёки пойтахт клиникаларига қатнаб овора бўлишмайди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Нуриддин Эгамовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг айни вақтига қадар вилоятда 400 дан ошиқ юқори технологияли операциялар амалга оширилган бўлса, йил охиирига қадар бундай амалиётлар сони 2 мингдан ошиши прогноз қилинган. Бу шунча бемор ва уларнинг яқинларининг мушкули енгиллашади, пойтахт ёки хориждаги клиникаларга бориб, кўп вақт ва маблағ йўқотишининг олди олинади, деганидир.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг