Қашқадарёда оилавий тил бириктирган жиноятчилар беҳаё суратларни тарқатиш билан қўрқитиб аёлдан 3 минг доллар талаб қилди

12:18 13 Август 2022 Жамият
645 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази

2022 йил 8 август куни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи фуқаро Н.З. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ж.й. 1 август куни телеграм мессенжери орқали номаълум профиль фойдаланувчиси унга тегишли бўлган беҳаё фотосуратларини ўзига юбориб, расмларни интернет тармоғида тарқатмаслик ва турмуш ўртоғига юбормаслик эвазига 3.000 АҚШ доллари пулларни ва тилла тақинчоқларни беришини талаб қилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида телеграмдаги номаълум профиль орқали моддий қимматликларни талаб қилган шахслар Касби туманида яшовчи ака-ука Ш.У.М, Ш.О.М ва уларнинг келинойиси У.Ю.О ҳамда унинг синглиси У.Д.О.лар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди ва жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер