Қашқадарёда «Nexia» «КамАЗ» орқасига бориб урилди

00:43 15 Январь 2022 Жамият
540 0

Фото: Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати

Қашқадарё вилоятида марказий автомагистралнинг Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 11 январь куни соат 05:30 атрофида Нишон туманидаги Кўксой маҳалласи яқинида содир бўлган. Қарши шаҳридан ҳаракатланаётган «Nexia» ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланаётган «КамАЗ» юк машинасининг орқа тиркамаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида «Nexia» ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Яна бир йўловчи оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

«КамАЗ» ҳайдовчисининг иддао қилишича, енгил автомобиль ҳайдовчиси чироқларни ёқмаган ҳолда ҳаракатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?