Қашқадарёда натижа мутлақо йўқ. Йўлдаям йўқ, сувдаям йўқ... Президент раҳбарларни кескин танқид қилди

Аввалрoқ, Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда амалга оширилаётган ишлар, унинг натижалари ҳақида ўз фикрларини билдириб, масъулларни танқид қилди.
"Қашқадарёда бирорта соҳада тизимли мана шу 3,5 йил ичида бирорта вазир, Бош вазир ўринбосари натижа бермаган десак тўғри гап. Шу учун Қашқадарё мана шу аҳволга тушиб қолган.
Иккинчидан, ҳамма туман ҳокимлари, туман сектор раҳбарлари бир хил ишламаяпти, кўпи ишлашни хоҳламайди. Мана шу савол бугунги ўтирган ҳаммани қийнаши керак.
Қашқадарёда, минг афсус, натижа мутлақо йўқ. Йўлдаям йўқ, сувдаям йўқ, сифат ҳам йўқ йўлни, ТСЖ (Уй-жой мулкдорлари ширкати) йўқ, илм йўқ қишлоқ хўжалигида, ҳосилдорлик йўқ, пахтани нави йўқ қишлоқ хўжалигида.
Қашқадарё мисолида биз келгуси йилга янги тизимга ўтишимиз, тизим битта нарсаки масъулият ва жавобгарлик ўзини соҳаси бўйича", деди давлат раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг