Қашқадарёда маст эркак хотинини уриб ўлдирди

16:29 24 Ноябрь 2021 Жамият
463 0

Қашқадарё вилоятида эркак ўз хотинини уриб ўлдирди, деб ёзади «Qalampir.uz».

Маълумотларга кўра, 21 октябрь куни Яккабоғ тумани «Уйғур» маҳалласида яшовчи фуқаро спиртли ичимликдан маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни калтаклаган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида аёл вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак айбдор деб топилиб, ҳибсга олинган.

Ҳозирда Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?