Қашқадарёда «Маърифатли оила» танлови ғолиблари тақдирланди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Жорий йил бошида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан «Маърифатли оила» танлови эълон қилинган эди.
Дастлаб танловнинг шаҳар-туман босқичлари ўтказилиб, ўз ҳудудида ғолибликни қўлга киритган 16 оила вакиллари бу гал вилоят босқичи ғолиблиги учун иккита шарт, яъни «Бадиий асар билимдони» ҳамда «Тезкор савол-жавоб» шартлари асосида ўзаро беллашди.

Айтиш ўринли, оилавий китобхонларга тавсия этилган китоблар орасида «Алпомиш» достони, «Бобурнома» каби мумтоз асарлар билан бирга, Фитратнинг «Оила», Шайх Муҳаммад Содиф Муҳаммад Юсуфнинг «Бахтиёр оила» асарлари, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар», Асқад Мухторнинг «Чинор», Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» романлари, жаҳон адабиётидан эса Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун», Балзакнинг «Горио ота», Достоевскийнинг «Камбағаллар» асарлари бор эди. Иштирокчилар билими шу асарлар асосида баҳолаб борилди.
Умумий натижаларга кўра, Китоб туманидаги Обод маҳалласида истиқомат қилаётган Хўжановлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, қимматбаҳо телевизор соҳиби бўлишди.

Касби тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи Раҳмоновлар оиласи 2-ўринни, асли жиззахлик, айни пайтда Шаҳрисабз туманида ҳарбий хизматчи сифатида фаолият кўрсатаётган Сардор Пайзиев оиласи эса 3-ўринни қўлга киритишди. Уларга планшет ва смартфон топширилди.
Шунингдек, бошқа иштирокчилар ҳам китоблар ва ташаккурнома билан тақдирланди.

Эътиборлиси, тақдирлаш маросимида таниқли ижодкорлар – Нурали Қобул, Ғайрат Мажид, Бобур Бобомурод, Фароғат Худойқулова иштирок этгани ҳам китобхонларга янада юқори кайфият бағишлади.
— Ушбу танловни «Қашқадарё тажрибаси» сифатида йўлга қўйдик, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Комила Карамова. — Эндиликда буни республика миқёсида оммалаштиришни мақсад қилганмиз. Дейлик, йил бошида танлов, ўқиладиган асарлар рўйхати эълон қилинади. Маҳалла, сектор, туман, вилоят ва республика босқичи ғолиблари аниқланиб, муносиб тақдирланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг