Қашқадарёда Маънавият ва маърифат маскани бу йил яна саккизтага кўпаяди

22:09 23 Март 2023 Жамият
484 0

Фото: Халқ сўзи

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида янги Маънавият ва маърифат маскани биноси фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган масканда турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китобхонлик кечаларини ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган.

—  Давлатимиз раҳбари раислигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш юзасидан кўрсатма берилган эди. Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги қарори асосида эса 2021-2023 йилларда барпо этиладиган масканлар манзилли рўйхати тасдиқланди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова. — Шунга асосан, айни вақтга қадар вилоятимизда 7 та Маънавият ва маърифат маскани сони фойдаланишга топширилди. Жорий йилда яна 8 та ҳудудда шундай масканлар барпо этилиши режалаштирилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер