Қашқадарёда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди

12:32 17 Октябр 2021 Жамият
843 0

Ижтимоий тармоқларда Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган хабарлар тарқалди.

Ҳолатга меҳнат вазирлиги муносабат билдирди. Унга кўра, ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилингани тасдиқланди.

Маълум қилинишича, Қарши тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 45-мактабда ўқувчиларнинг мажбурий ишлатилгани ҳолати Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.

Ўрганиш давомида Қарши туманида жойлашган 45-мактаб ўқувчилари ободонлаштириш ишларига жалб қилингани ҳолатлари аниқланган.

Mазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ваколат доирасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?