Қашқадарёда «Lacetti» юк ташувчи тепловоз билан тўқнашди

20:11 05 Ноябрь 2021 Жамият
866 0

4 ноябрь куни соат 20:00 да Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 29 ёшли С.Т. «Lacetti» автомобилида темир йўл кесишмасига чиқиб кетиб, «Бухоро-Қарши» йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?