Қашқадарёда Х-ХII асрларга оид ёдгорлик бузилиб, ўрнида уй-жой қурилди

19:33 15 Август 2022 Жамият
521 0

Фото: Бош прокуратура

Аввалроқ хабар берилганидек, прокуратура органлари томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда моддий маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва улар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ўтказилган текширишда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид «Чордангитепа» археология ёдгорлигининг бир қисми фуқаро М.Ф. томонидан бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилгани ва давлат манфаатларига 315 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Бундан ташқари, Самарқанд туманидаги VI-VII асрларга оид «Номсизтепа» археология ёдгорлиги бир қисми номаълум шахслар томонидан бузилиши оқибатида, давлат манфаатларига 1,5 млрд. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Текшириш натижаларига кўра, жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер