Қашқадарёда ЙПХ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

19:52 16 Июль 2025 Жамият
218 0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қарши туманида Йўл патруль хизмати ходими сувда чўкаётган фуқарони қутқариб қолди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишча, бугун, 2025 йил 16 июль куни соат 16:20 ларда Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи «Қарши магистраль бош канали» олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Нодир Мирзаев каналда чўкаётган фуқарони кўриб қолган ва зудлик билан уни қутқариш учун ўзини сувга ташлаган.

Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро Маъруф Чориев ҳам ўзини сувга ташлаб ёрдам қўлини узатган.

Кўрилган чоралар натижасида фуқаро қутқариб қолиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб борилган.

«Ҳозирда фуқаронинг ҳолати яхши. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган ЙПХ ходими Нодир Мирзаев ҳамда фуқаро Маъруф Чориевга чуқур миннатдорчилик билдирамиз», дейилади ЙҲХХ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер