Қашқадарёда Италиянинг машҳур кийим бренди ўз филиалини очди

10:33 17 Апрель 2024 Иқтисодиёт
306 0

Фото: "Халқ сўзи"

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Кўкдала туманида Италиянинг машҳур кийим бренди — «Cotonella» компаниясининг филиали очилди.

2023 йилнинг сентябрь ойида Кўкдала тумани ҳокимлиги делегацияси Италияда бўлиб, «Cotonella» компанияси вакиллари билан учрашиб, туманда ушбу бренд остида маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришган эди.

Шундан сўнг қисқа муддат ичида Кўкдала тумани марказида ушбу компаниянинг филиали барпо этилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш бошланди. Лойиҳа қиймати 1,2 миллион еврони ташкил этган ушбу корхонада йилига 1 миллион дона тайёр аёллар кийим-кечаклари ишлаб чиқарилади. Корхона фаолият бошлаши билан 80 кишининг бандлиги таъминланди.

Фото: "Халқ сўзи"

Айни пайтда Қашқадарё вилоятидаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 163 тани ташкил этмоқда. Уларнинг асосий қисми МДҲ давлатлари, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Эрон, Ҳиндистон каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади. «Cotonella» компаниясининг филиали эса вилоятда Италия сармояси асосида фаолият бошлаган илк корхона ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер