Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 1,17 млрд сўм кредит маблағи талон-торож қилгани аниқланди
Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида кредит маблағларини талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда текширув тадбирлари ўтказилган. Текширув давомида аниқланишича, Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Ф.А. мансаб мавқейидан фойдаланиб, тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун техникалар улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ раҳбари Р.М. билан тил бириктириб, 2022—2023 йилларда наслли чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 14 нафар фуқаро номидан имтиёзли кредит олиш учун шартнома ва ҳисоб-фактура ҳужжатларига электрон рақамли имзо орқали сохта маълумотлар киритган ҳолда акциядорлик тижорат банкига тақдим этган.
Натижада, банк томонидан 440,3 миллион сўм кредит маблағи ажратилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси бошқа МЧЖ раҳбари Х.С. билан ҳам келишиб, 25 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар тақдим этиш орқали АТБдан 733,3 миллион сўм кредит маблағи ажратилишига эришган.
Шу тариқа, жами 1 миллиард 173,6 миллион сўм кредит маблағи талон-торож қилинган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлари ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг