Қашқадарёда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар сони нега кам?

17:10 01 Апрель 2021 Иқтисодиёт
533 0

Бу саволга Қарши шаҳридаги «Ёшлар маркази»да тадбиркорлар билан бўлган учрашувда Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Жамолов жавоб бериб, вилоятда бор-йўғи битта — Шуҳрат Муротов раҳбарлигидаги Қарши шаҳрида жойлашган «Алп техно сервис» хусусий корхонасида “S-SМАRТ» русумли замонавий юпқа экранли телевизорлар ишлаб чиқарилаётгани айтиб ўтди. Қашқадарёда бир неча турдаги электротехника ва электромаиший маҳсулотлар - кир ювиш машинаси, чангютгич, электр печи, музлаткич ишлаб чиқариш учун хомашё етарли бўлсада, бу имкониятлардан унумли фойдаланилмаяпти. Ҳатто Қашқадарёда оддийгина «включатель», «розетка», «кабель» ёки «удлинител» ишлаб чиқарилмайди.

Учрашувда Президентимизнинг 2021 йил 2 мартдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорида бу тармоқни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшаётган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилганлиги ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбиркор ва инвесторларга электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхоналарга тақдим этилган имтиёзлар ҳақида зарур тавсиялар берилди.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?