Қашқадарёда 2021 йилда суд қарорларининг 68 фоизи ижро этилмагани аниқланди

01:53 25 Апрель 2021 Жамият
942 0

Қашқадарёда 2021 йилнинг биринчи чорагида суд қарорларининг 68 фоизи ижро этилмасдан қолган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти суди раиси Абдиқаюм Маҳкамов маълум қилди..

«Суд қарори ижрога йўналтирилганидан сўнг, албатта бажарилиши шарт. Агар ижроси пайсалга солинса ёки бажарилмасдан қолса, бу – нафақат суд-ҳуқуқ тизими ва прокуратура органларига нисбатан балки жамиятга нисбатан ҳам аҳолида ишончсизлик пайдо бўлади. 2021 йилнинг биринчи чорагида суд қарорларининг 68 фоизи ижро этилмасдан қолгани бўйича жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти Мажбурий ижро бюроси зиммасида бўлиб, бу муаммога аралашишга бизда ваколат йўқ. Чунки суддан ижро ажратиб олиниб, прокуратура тизимига ўтказиб юборилган», деди Абдиқаюм Маҳкамов.

Шунингдек, брифингдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўтган уч ой давомида 113 та иш бўйича 170 та асоссиз айблов, 18 нафар шахсга нисбатан оқлов эълон қилингани ҳамда туман ҳокимларининг 17 та қарори ҳақиқий эмас деб топилгани бўйича журналистлар билан фикр алмашилди. Коррупция билан боғлиқ жиноят 12 тага кўпайгани, босқинчилик жинояти 2 тага ортгани ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Фахриддин Бозоров,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?