Қашқадарё вилоятида ёқилғи-энергетика соҳасида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда

15:02 06 Январь 2024 Жамият
159 0

“Ўзенергоинспекция” Қашқадарё вилоят бошқармаси ва вилоят прокуратураси томонидан Қамаши туманида ўрганишлар олиб борилди. Хусусан:

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан рейд тадбирлари ташкил қилинди. Шунингдек, давлат манфаатларига етказилган 159 млн сўмлик зарар ундирилди.

Қуёш панеллари ҳаққонийлигини ўрганиш гуруҳи вазифалари тақсимлаб берилди. 3 та “қўшиб ёзиш” аниқланди. 22 та хонадон “Қуёшли хонадон” дастурига уланди.

Кўмир шохобчаси орқали аҳолига сайёр кўмир тарқатиш йўлга қўйилди. 22,1 тонна кўмирнинг сифатсизлиги аниқланиб, чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Электр ҳамда газ таъминоти корхоналарида куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди (корхона раҳбарларининг интизомий жавобгарлиги кўриб чиқилмоқда).

2 та газ тўлдириш шохобчаси ўрганилди. 745 кг суюлтирилган газ камомади аниқланиб, масъулларнинг маъмурий жавобгарлиги кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?